Узб Uzb Рус

Shaxsiy kabinet

Qo'llab-quvvatlash xizmati(+99871)202-2-202

Режалаштирилган техник ишлар тўғрисида

«Ягона интегратори UZINFOCOM» МЧЖ DataCenter тармоқ инфратузилмасида 2026 йил 30 май куни соат 23:00 дан 23:59 га қадар режалаштирилган техник ишлар олиб борилиши ҳақида маълум қилади.

Мазкур техник ишлар тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, тармоқ қурилмаларини янгилаш ҳамда эскирган ускуналарни фойдаланишдан чиқариш орқали хизматлар барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилади.

Техник ишлар давомида айрим ахборот тизимлари ва сервислар фаолиятида қисқа муддатли узилишлар ёки секинлашишлар кузатилиши мумкин.

Барча ишлар хизматлар узлуксизлигини таъминлаш ва фойдаланувчилар учун ноқулайликларни минимал даражага туширишни инобатга олган ҳолда ташкил этилган.

Келтирилиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

orqaga 28.05.2026
Вверх