Узб Uzb Рус

Shaxsiy kabinet

Qo'llab-quvvatlash xizmati(+99871)202-2-202

Ҳурматли абонент!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорининг 12-бандига биноан, барча ташкилотларнинг (иш берувчилар) ташриф буйурувчилари тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек ходимларнинг тана ҳароратини текширишлари шарт.

Шу муносабат билан, абонентлар ва ходимларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида, "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ UZINFOCOM Датамарказига ташрифларни вақтинча амалга оширмасликни тавсия қилади ва агарда ташрифлар жуда зарур бўлган ҳолда, қўйидаги тартибга амал килишни сўрайди:

- UZINFOCOM Датамарказига ташриф буйуриш ва техник ишларни амалга ошириш учун "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ раҳбари номига расмий хатни abonent@uzinfocom.uz электрон манзилига юбориш лозим;

- абонентлар бинога факат белгиланган тартибда ва белгиланган вақтларда, ҳамда "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ рухсати билан кириши мумкин (ташриф буйуриш вақтини абонентларга хизмат кўрсатиш бўлими билан олдиндан келишилиши лозим);

- абонентларга бинога тиббий ниқоб ва қўлқопларда кириши лозим, ҳамда уларнинг қурилмалари "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ биносига киришдан олдин дезинфекция воситалари билан ишлов берилиши керак;

- абонентларнинг қўлларини антисептик билан тозалаб ва тана ҳароратини ўлчаб бўлгандан сунг бинога киритилади;

- бинонинг ташқарисида ва ичида абонентлар ва ходимлар ўзаро масофани сақлашлари керак.

 

orqaga 26.03.2020
Вверх