Узб Uzb Рус

Шахсий кабинет

Қўллаб-қувватлаш хизмати(+99871)202-2-202

Электр таъминоти тизимида барқарор ишлаш учун профилактика ишлари.

“Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ электр таъминоти тизимида режадан ташқари профилактика ва диагностика ишларини ўтказиши ҳақида хабар беради. Бу чора-тадбирлар ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, электр таъминотидаги юзага келиши мумкин бўлган носозликлар, шунингдек, жорий йилнинг 17 июнь куни қайд этилган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ишлар 2025 йил 19 июнь куни соат 00:00 дан 02:00 гача ўтказилади.

Ушбу ишлар шаҳар электр узатиш линиялари, узлуксиз электр таъминоти манбалари (УПС) ҳамда дизель-генератор ускунаси ишлаш режимини таъминлаш тизими (АВР) ва унинг компонентларини текширишни ўз ичига олади.

Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, барча ишлар UZINFOCOM фаолиятида тўхталишларга йўл қўймаслик ва хизматларимизнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режалаштирилган.

орқага 18.06.2025
Вверх