Узб Uzb Рус

Шахсий кабинет

Қўллаб-қувватлаш хизмати(+99871)202-2-202

Янгиликлар

Электр таъминоти тизимида барқарор ишлаш учун профилактика ишлари.

“Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ электр таъминоти тизимида режадан ташқари профилактика ва диагностика ишларини ўтказиши ҳақида хабар беради. Бу чора-тадбирлар ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, электр таъминотидаги юзага келиши мумкин бўлган носозликлар, шунингдек, жорий йилнинг 17 июнь куни қайд этилган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ишлар 2025 йил 19 июнь куни соат 00:00 дан 02:00 гача ўтказилади.

Ушбу ишлар шаҳар электр узатиш линиялари, узлуксиз электр таъминоти манбалари (УПС) ҳамда дизель-генератор ускунаси ишлаш режимини таъминлаш тизими (АВР) ва унинг компонентларини текширишни ўз ичига олади.

Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, барча ишлар UZINFOCOM фаолиятида тўхталишларга йўл қўймаслик ва хизматларимизнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида режалаштирилган.

18.06.2025 батафсил
Ҳурматли абонент!

Маълум қиламизки, ҳозирги вақтда ns4 сервери фаолиятида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Мутахассисларимиз муаммони бартараф этиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Тушунчанлигингиз учун раҳмат!

18.06.2025 батафсил
Ҳурматли абонент!

Электр тармоғида юзага келган носозлик сабабли хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Маълум қиламизки, муаммо муваффақиятли бартараф этилди. Барча хизматлар одатдаги тартибда ишламоқда.

 

Сабр-тоқат ва тушунчанлигингиз учун раҳмат.
Ҳурмат билан, техник ёрдам жамоангиз.

18.06.2025 батафсил
Ҳурматли абонент!

Веб-хостинг бошқарув панели дастурий таъминотининг техник қўллаб-қувватланиши тўхтатилиши ва ахборот хавфсизлигининг танқидий заифликлари бўйича тузатишларни олиш имкони йўқлиги, шунингдек, Дата-марказ хизматларини модернизация қилиш муносабати билан қуйидаги тариф режалари бўйича "Веб-хостинг" хизмати кўрсатилиши тўхтатилади: M50, M100, M250, M500, M750, G1, G2, G3, G4.

ns[X].uzinfocom.uz веб-хостинг сервери 2025-йил 1-апрелдан бошлаб иш фаолиятини тўхтатади.

06.02.2025 батафсил
Ҳурматли абонент!

10.01.2025 йил 10:05 дан 11:45 га қадар ТАС-ИХ тармоқ сегментида ражалаштирилмаган асосий ва захира магистраль тармоқ уланишлари алмашиниши сабабли УЗИНФОСОМ Датамаркази хизматлари сифатида камчиликлар кузатилганини маълум қиламиз. 

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

10.01.2025 батафсил
Вверх