2022 йил 8 сентябр куни соат 23:00 дан 2022 йил 9 сентябр 00:00 гача g1.uzinfocom.uz ва g2.uzinfocom.uz давлат веб-хостинг серверларида профилактик ва техник ишлар кўзда тутилганлиги сабабли, ушбу серверларда жойлашган давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва корпоратив электрон почталари кўрсатилган вақт оралиғида уз фаолиятини юрита олмайди. Техник ишлар веб-хостинг хизматининг функциялари мўтадил ишлашига ва мухим ахборот хавфсизлики янгиланишларини ўрнатишга қаратилган.
Келтирилган нокулайликлар учун узр сўраймиз!